12 ёшгача болаларнинг ота-оналар назоратисиз чўмилиши тақиқланади

18 июнь 2023 йил
image

Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:

 

тақиқловчи белгилар ва “Хавфли!”, “Чўмилиш тақиқланади!”, “Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!” сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;

тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;

моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;

техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва буйтўсиқларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;

сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;

алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;

сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;

ёлғон тревога сигнали бериш;

вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;

сузиш учун автомобил камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;

пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;

кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;

сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;

12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;

шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;

овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;

товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;

қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu