МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИДА ТИЗИМДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

13 июнь 2023 йил
image

Жорий йилнинг 13 июнь куни Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида 16 та туман, шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирлари, бошқарув ҳодимлари ҳамда барча умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар, давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида таълим муассасаларида коррупцион ҳолатларни олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг масъул ҳодимлари томонидан мактабгача ва мактаб таълими тизимига кирувчи барча таълим муассасаларида коррупцион ҳолатларни олдини олиш, устоз-педагогларни мажбурий меҳнат ишларига жалб этмаслик, бериладиган кўрсатма ва топшириқ уларнинг ваколатлари доирасидан четга чиқмаган бўлиши зарур эканлиги алоҳида таъкидланди.

Қолаверса, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан таъмирлаш, турли байрам тадбирлари ва совға-салом сотиб олиш каби ҳолатлар учун асоссиз равишда пул йиғимларини амалга ошириш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Андижон вилояти ММТБ матбуот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu