Коррупцион иллатларга қарши курашда огоҳлик, сезгирлик ва ҳушёрлик хусусиятлари кучайтирилмоқда

12 июнь 2023 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг  2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда ВМнинг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари” тўғрисидаги  қарори ижросини таъминлаш борасида йиғилиш ўтказилди. 

Йиғилишни  Қашқадарё вилояти Прокуратураси бўлим бошлиғи Илҳом Усмонов, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи  Суҳроб Туробов, Коррупцияга қарши курашиш комплаэнс назоратини амага ошириш бўйича масъул Содиқ Худаяровлар олиб борди.

Йиғилишда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси аппарат ходимлари,  туман(шаҳар) бўлим масъуллари ҳамда умумий ўрта таълим мактаб директорлари, бошқарма тасарруфидаги мактаб-интернат директорлари, ихтисослаштирилган мактаб интернат директорлар ва мактагача таълим муассасалари директорлари иштирок этишди(онлайн).

Йиғилиш давомида, прокуратура масъули томонидан амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар жараёнида коррупция мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий-сиёсий ривожланишига жиддий таҳдид солувчи хавф-хатарлардан бири деб кўрилаётганлиги ва яқин йиллар ичида мамлакатимизда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлайдиган институционал ва ҳуқуқий асослар қайта кўрилаётганлиги ҳамда коррупцияга қарши курашишнинг самарадор тизими ташкил этилаётганлиги бўйича фикр баён этилди. Бундан ташқари таълим тизимида ходимларни коррупция ҳолатига аралашаётганлиги кескин танқид қилинди. 

Бу эса ўз навбатида, айнан мактабгача ва мактаб таълим тизимида хизмат қилаётган раҳбар кадрлар олдига коррупцион иллатларга қарши курашда огоҳлик, сезгирлик ва ҳушёрлик хусусиятларини кучайтиришга эътибор бериш вазифасини қўяди,- деб таъкидлайди масъуллардан бири. 

 

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб
таълими бошқармаси ахборот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu