Сайт тест режимида ишламоқда

“Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида жойларда қатор учрашувлар ўтказилди

6 июнь 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан соҳадаги коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида ўтказилган шу мавзудаги йиғилишда коррупциявий ҳолатларни олдини олишда ҳудудда олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилди. Унда вазирлик масъуллари ҳамда вилоятда фаолият юритаётган соҳа вакиллари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Қайд этилганидек, сўнгги вақтларда олиб борилган изчил ҳаракатлар натижасида ҳудудда соҳа фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, коррупциявий омилларни олдини олиш борасида муҳим қадамлар қўйилди.

Куни кеча Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида ўтказилган мавзуга доир йиғилишда ҳам коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масалалари бўйича қизғин фикрлар ўртага ташланди.

Шунингдек, йиғилишда таълим сифатини оширишда коррупцияни олдини олиш ва бу борадаги истиқболдаги режалар хусусида иштирокчиларга маълумот бериб ўтилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu