“Сизлар билан бир сафда ва бир жамоа бўлиб таълим сифатини ошириш йўлида ҳамнафас ишлаймиз” — Мактабгача ва мактаб таълими вазири

3 июнь 2023 йил
image

“Сизлар билан бир сафда ва бир жамоа бўлиб таълим сифатини ошириш йўлида ҳамнафас ишлаймиз” — Мактабгача ва мактаб таълими вазири

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бугун Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаб директорлари билан учрашди.

Учрашувда мактаб раҳбарларига Давлатимиз раҳбарининг мактабгача ҳамда мактаб таълимини янги босқичга олиб чиқиш, унинг сифатини ошириш ҳамда таълим дастурларини такомиллаштиришга доир Фармони мазмун моҳияти, мазкур ҳужжат билан соҳада амалга оширилиши кўзда тутилаётган ўзгартиришлар хусусида фикр алмашилди.

Жумладан, Фармон билан мактаб раҳбарларининг ҳуқуқлари кенгайтирилаётгани, касбий фаолиятига доир қатор ваколат ва ҳуқуқлар амалиётга жорий этилаётгани қайд этилди. Бу эса ўз навбатида директорларнинг янада ривожланишига кўмак бериши асносида янгилик қилишлари, замон талабига жавоб берадиган раҳбар бўлишлари учун имконият эканлигини алоҳида таъкидланди.

Шунингдек энг тажрибали мактаб директорларидан иборат “Директорлар кенгаш”лари ташкил этилиши ва ушбу кенгашга кирган директорлар бевосита вазирлик билан биргаликда фаолиятларини йўлга қўйишлари борасида маълумот берилди.

Учрашувда мактаб директорларига янги ўқув йилида таълим сифатини ошириш улар олдига қўйилган мақсад ва вазифалар хусусида атрофлича тушунтириш бериб ўтилди.

Вазир директорларга қилган мурожаатида Тошкент шаҳри таълим сифатини ошириш бўйича локомотив бўлиши лозимлигини таъкидлар экан, “Сизлар билан бирга бир жамоа бўлиб таълим сифатини ошириш йўлида ишлаймиз, мен сизларга суянаман. Бутун жамоа бўлибгина натижаларга эриша оламиз ва ютуқларимизни кўрсата оламиз”, — дея сўзини якунлади вазир.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu