Сайт тест режимида ишламоқда

Вазир Ҳилола Умарованинг 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табриги

1 июнь 2023 йил
image

Азиз болажонлар!

Сизларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайман! Юртимизнинг ҳар бир ўғил-қизи тинч-осуда ватанда, ота-онаси бағрида, бахтиёр бўлиб улғайишини, илм олишини тилайман.

Сиз кўзимиз қувончи, бизнинг эртамиз ва ҳаётимиз мазмунисиз!

Сизнинг сифатли таълим олишингиз ва ўзингиз танлаган соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишишингиз учун юртимизда барча шароитлар яратиб берилган.

Мамлакатимизда Сизга, сизнинг қизиқишларингиз, ҳуқуқ ва манфаатларингизга алоҳида эътибор қаратилади. "Бола ҳуқуқлари" тўғрисидаги конвенсия ратификация қилиниши, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари" тўғрисидаги қонун қабул қилиниши, Болалар омбудсмани институти таъсис этилишини бунинг яққол намунаси сифатида эътироф этишимиз мумкин.

Қадрли болажонлар, сиз эртамиз эгаларисиз, сизни баркамол инсон этиб тарбиялаш эса бахтли ва фаровон келажагимиз кафолатидир.

Байрам муборак бўлсин, азиз болажонлар!

Ҳилола Умарова,
Мактабгача ва мактаб таълими вазири

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu