Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Фарзандларимиз таълим-тарбиясига бефарқ бўлмайлик” мавзусида ижтимоий сўровнома ўтказилди.
Унда “Бола нега мактабга боришни истамайди?”, “Болалар интернетдан тўғри фойдаланишни биладими?”, “Бола тарбияси учун ким масъул?”, “Болалар ўртасида турли ҳуқуқбузарликлар нега кўпаймоқда?” мавзулари қамраб олинган эди.
Ушбу сўровномада жами 36 751 нафар киши қатнашди.
Натижалар қуйидагича:
Сизнингча, болаларнинг интернетдан тўғри фойдаланишини ким назорат қилиши керак?
– Ота-она – 67 %
– Мактаб – 1 %
– Ота-она ва мактаб – 30 %
– Синф раҳбар – 1 %
– Инспектор-психологлар – 1 %
Сизнингча болалар тарбияни кимдан ўрганади ва унга ким масъул?
– Ота-онадан ўрганади - ота-она масъул – 92 %
– Ўқитувчидан ўрганади - мактаб масъул – 3 %
– Дўстларидан ўрганади - маҳалла масъул – 1 %
– Интернетдан ўрганади - ота-она масъул – 3 %
– Синфдошларидан ўрганади - мактаб масъул – 1 %
Сизнингча, болалар нима учун турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этмоқда?
– Оилада муҳит яхши эмас – 49 %
– Бола бу ишларнинг оқибатини билмайди – 13 %
– Ижтимоий тармоқлардаги салбий ахборотларнинг кўплиги сабаб – 30 %
– Мактаб назорат қилмаяпти – 2 %
– Инспектор-псхилоглар томонидан профилактика ишлари олиб борилмаяпти – 6 %