Сайт тест режимида ишламоқда

“Таълимда бошқарув” мавзусидаги семинар-тренингларга старт берилди

26 май 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Таълимда бошқарув” мавзусидаги семинар-тренингларга старт берилди.

Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири, Тошкент шаҳар, вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда масъуллар иштирок этишмоқда.

Тадбир аввалида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова сўзга чиқиб, бу каби тренингларнинг аҳамияти ҳамда таълимда бошқарувнинг тўғри йўлга қўйилганлиги нақадар муҳимлиги ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг, семинар-тренингларнинг амалий қисмига старт берилиб, вазир “мотивацион коучинг”ларни бошлаб берди.  

Унда ҳудудий раҳбарларнинг иш фаолиятини йўлга қўйиш, самарали бошқарув тизимини шакллантириш каби мавзуларда сўз борди.

Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар учун шўбаларга бўлинган ҳолда семинар-тренинглар бўлиб ўтади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu