Сайт тест режимида ишламоқда

 “ЭНГ ЯХШИ ФРАНЦУЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ!

24 май 2023 йил
image

 “ЭНГ ЯХШИ ФРАНЦУЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ!

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда вазирлик тизимидаги мактабларнинг француз тили ўқитувчилари учун "Энг яхши француз тили ўқитувчиси" танловини ташкил этганлиги ҳақида xabar bergandik.

Танлов икки босқичда ташкил этилди ва якуний натижаларга кўра:

1) Дилрабо Юсупжонова  – Избоскан туманидаги 25-мактаб ўқитувчиси,
2) Умринисо Муҳиддинова – Ғиждувон туманидаги 62-мактаб ўқитувчиси,
3) Аза Олимжонова – Фарғона шаҳридаги 3-мактаб ўқитувчиси,
4) Муниса Элмуродова – Иштихон туманидаги 1-мактаб ўқитувчиси,
5) Ойсанам Абдураҳмонова – Тошкент шаҳридаги 51-мактаб ўқитувчиси,
6) Мафтуна Абдуғаниева – Юқори Чирчиқ туманидаги 31-мактаб ўқитувчиси, 
7) Меҳри Ибадуллаева – Шовот туманидаги 27-мактаб ўқитувчиси,
8) Нафосат Каримбоева – Шовот туманидаги 8-мактаб ўқитувчиси,
9)  Маҳбуба Хаджиева – Қўшкўпир туманидаги 30-мактаб ўқитувчиси,
10) Асадбек Сапаев – Янгиариқ туманидаги 4-мактаб ўқитувчиси ғолиб бўлишди.

Ғолиб ўқитувчилар июл ойида 2 ҳафта давомида Франция давлатининг Гренобл шаҳрида амалиёт ўташ имкониятини қўлга киритишди.

Барча ғолибларни самимий табриклаб, уларнинг келгуси ишларида муваффақият тилаймиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu