Сайт тест режимида ишламоқда

“Мактабдан ташқари таълим: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги 1-Республика форуми давом этмоқда 

20 май 2023 йил
image

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида “Мактабдан ташқари таълим: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги 1-Республика форуми давом этмоқда 

Форумнинг иккинчи куни аввалида "Бошқарув психологиясида раҳбарлик ва лидерлик жиҳатлари" мавзусида семинар-тренинг машғулотлар ташкил этилди. Унда иштирокчилар янги билим ва кўникмаларга эга бўлиш билан бирга интерактив ўйинларда ҳам фаол иштирок этишди. 

Шунингдек, кун давомида форум иштирокчилари учун вилоятда янгидан қурилган "Баркамол авлод" болалар мактаби билан танишиш режалаштирилган. 

Маълумот ўрнида, мазкур семинар-тренингларда жами 300 нафар иштирокчи қатнашмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu