Сайт тест режимида ишламоқда

“Мактабдан ташқари таълим: муаммо ва ечимлар” мавзусида 1-Республика форуми ўз якунига етди

20 май 2023 йил
image

“Мактабдан ташқари таълим: муаммо ва ечимлар” мавзусида 1-Республика форуми ўз якунига етди

Бугун Гулистон шаҳрида бўлиб ўтаётган 1-Республика форуми доирасида иштирокчилар Сирдарё вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабида бўлишди.

Унда қатнашчилар мактаб фаолияти, ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда тўгаракдаги машғулотлар жараёнлари билан яқиндан танишишди. 

Форум якунида Сирдарё вилояти Мусиқали драма театрида форум иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Унда Мактабгача  ва мактаб таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев ва Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосари Шавкат Зайниддинов иштирок этди. 

Тадбир аввалида мактабдан ташқари таълим тизимининг ёшларни баркамол авлод қилиб тарбиялашдаги аҳамияти, вазир ушбу тизимни янада ривожлантириш учун белгилаб берган вазифалар ҳақида сўз борди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг форум иштирокчилари учун маданий тадбирлар ҳам ташкил этилди

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu