Ўзбекистонлик ўқувчилар илк маротаба офлайн тарзда Осиё физика олимпиадасида иштирок этишмоқда

22 май 2023 йил
image

Ўзбекистонлик ўқувчилар илк маротаба офлайн тарзда Осиё физика олимпиадасида иштирок этишмоқда

Айни дамда 8 нафар ўзбекистонлик ўқувчилар Монголияда ўтказиладиган Осиё физика олимпиадаси (АПҳО)да иштирок этишмоқда. 

Осиё физика олимпиадаси терма жамоа таркиби:

1) Жавоҳир Султонов  — Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
2) Жасурбек Ғуломжонов  — Наманган вилояти, Чуст тумани,  71-мактабнинг  11-синф ўқувчиси;
3) Нозимахон  Қувондиқова — Хоразм вилояти, Хазорасп тумани,  Тўлқин ФМ НТМ,  11-синф ўқувчиси;
4) Жалолиддин Боймаҳаммадов — Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг  11-синф ўқувчиси;
5) Хуршид Рустамов  — Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ихтисослаштирилган мактабнинг  11-синф ўқувчиси;
6) Миршод Ражабов — Бухоро вилояти, Вобкент тумани, ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
7) Азизбек Эшмўминов — Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани 12-ИМИ, 11-синф ўқувчиси;
8) Жавоҳир Садуллаев — Нукус шаҳридаги Президент мактабининг 9-синф ўқувчиси.

Маълумот учун, мазкур олимпиадада энг юқори натижани қайд этган 5 нафар иштирокчимиз 53-Халқаро физика олимпиадасида қатнашиш имкониятини қўлга киритади.

 Жорий йилда 53-Халқаро физика олимпиадаси (ИПҳО)га  Япония давлати мезбонлик қилади, унда 80 га яқин давлатлардан 400 га яқин ўқувчилар иштирок этиши режалаштирилган.

Олимпиадада иштирок этаётган барча ўқувчиларимизга омад тилаб қоламиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu