Мактабгача ва мактаб таълими вазири Сергели туманидаги ёшлар билан  мулоқот қилди

13 май 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Сергели туманидаги ёшлар билан  мулоқот қилди

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Сергели туманида яшовчи ёшлардан икки нафари билан учрашди. 

Учрашув чоғида ёшларнинг қизиқишлари ва муаммоларини тинглаб, уларни ечими юзасидан мутасаддилар билан гаплашди. 

Жумладан, ёшлардан бири қандолатчилик маҳсулотларини пишириш орқали даромад олиши ва унга ушбу йўналишда тадбиркорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш учун ускуналар харид қилиш, яна бири автомобил устахонасини ташкил қилиш учун субсидия олишга кўмаклашиш юзасидан мурожаат қилди. 

Ҳилола Умарова ёшларга муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан вазирлик ишчи гуруҳга тегишли топшириқлар берди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu