Мактабгача ва мактаб таълими вазири Миробод туманидаги ёшлар билан учрашди

5 май 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Миробод туманидаги ёшлар билан учрашди

Бугун, 4 май куни вазир Ҳилола Умарова Миробод тумани “Иноқобод” МФЙда яшовчи 6 нафар ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашув доирасида, жумладан:

- ёшларнинг  қизиқишларини инобатга олган ҳолда касб-ҳунарга йўналтириш,
- замонавий билимларни пухта эгаллашлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш 
- ҳамда уларни иш билан таъминлаш тўғрисида сўз борди.

Вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан мазкур ёшларнинг маиший муаммолари ўрганилиб,  тезкорлик билан ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Бундан ташқари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида ёшлар билан ишлаш штаби ташкил этилиб, назорат учун масъул ходимлар белгиланган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu