Умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари учун белгиланган қўшимча устамалар
Олимпиадаларга тайёрлов ва олимпида ғолиблари бўйича:
Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва директорларга — базавий тариф ставкаларига нисбатан:
олтин медал учун 200 фоиз;
кумуш медал учун 175 фоиз;
бронза медал учун 150 фоиз.
Ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига — лавозим маошига нисбатан 150 фоиз;
Ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларига — лавозим маошига нисбатан 100 фоиз;
Тегишли халқаро ва миллий сертификатлар учун:
Халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — тариф ставкаларига нисбатан 50 фоиз;
Халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — тариф ставкаларига нисбатан 50 фоиз;
Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган тест ва суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,5 баравари;
Физика, информатика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича миллий сертификатлаш синовидан максимал балл олган педагогларнинг иш ҳақи тўловларига 50 фоиз;
Чет тили фанлари бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар иш ҳақига 50 фоиз;
Инклюзив ҳамда алоҳида таълим шароитлари учун:
Инклюзив таълим синфларида тўрт нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчи ва махсус педагогларга — лавозим маошининг 10 фоизидан 40 фоизигача;
Алоҳида тарбия шароитларига ёки узоқ муддат даволанишга муҳтож бўлган болалар ва ўсмирлар таҳсил олувчи мактаблар педагог ходимларига — базавий тариф ставкаларига нисбатан 50 фоиз;
Инклюзив таълим тизими жорий қилинган ва таянч коррекцион синфлар очилган умумтаълим мактабларининг махсус педагогларига — базавий тариф ставкаларига нисбатан 50 фоиз;
Бошланғич таянч коррекцион синфлар ўқитувчи ва махсус педогогларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун — лавозим маошининг 50 фоизи;
Давлат унвонлари учун:
"Халқ" ва "Хизмат кўрсатган арбоб" фахрий унвонлари учун —базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;
"Хизмат кўрсатган" фахрий унвони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,6 баравари;
"Хизмат кўрсатган спорт устаси" фахрий унвони учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7,1 фоизи;
Илмий-педагогик фаолияти учун:
Илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларга, илмий даражага эга ходимларга:
фан номзоди ёки фалсафа докторлиги учун — лавозим маошининг 30 фоизигача;
фан докторлиги учун — лавозим маошининг 60 фоизигача;
Қўшимча тўловлар:
Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,4 фоизидан 52,8 фоизигача;
Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 8,8 фоизидан — 17,6 фоизигача;
Информатика кабинети мудирлиги учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 17,6 фоизи;
Тошкент ислом университетини битирган педагог ходимларга —лавозим маошининг 20 фоизи;
Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган педагоглар учун:
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган, олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчиларга — базавий тариф ставкаларига нисбатан 50 фоиз;
бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчиларга — базавий тариф ставкаларига нисбатан 100 фоиз;
Олис ҳудудларда жойлашган мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга — иш стажидан келиб чиқиб базавий тариф ставкаларига 10 фоизидан 50 фоизигача;
Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимларга — иш ҳақи суммасининг 10 фоизидан 60 фоизигача (бунда ходимнинг лавозим маоши меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,4 баравари миқдоридан ортиқ бўлса меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,4 бараварига нисбатан)
Мактаб директори жамғармаси ҳисобидан:
Фаолиятида ўрнак кўрсатган:
ўқитувчиларга — базавий тариф ставкаларига нисбатан 10 фоиздан — 40 фоизгача;
кутубхона ва психолог ходимларига — базавий тариф ставкаларига нисбатан 10 фоиздан — 20 фоизгача;
фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлиги учун — базавий тариф ставкаларига 10 фоиз;
Ихтисослаштирилган мактаблар педагоглари учун:
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўқитувчилари, ўқув жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарлари ва психологларга — базавий тариф ставкаларига нисбатан 20 фоиз;
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ва мактаб-интернатларининг педагог ходимлари, тарбиячилар ёрдамчиларига — базавий тариф ставкаларига нисбатан 20 фоиз;
ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарларига — базавий тариф ставкаларига нисбатан 40 фоиз;
Математика, кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар раҳбар кадрлари ҳамда тегишинча математика, кимё ва биология фанлари ўқитувчиларига — базавий тариф ставкаларига нисбатан 50 фоиз;
Аёл ўқитувчилар учун:
Қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёл ўқитувчиларга — базавий тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз;
Шунингдек, жорий йилдан бошлаб Вазир жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик пул мукофоти ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5.5 баравари миқдорида мукофот пули тўланади.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, қонунчилик ҳужжатларига биноан мактаб ўқитувчилари ва педагоглари учун алоҳида ҳолларга кўра бошқа устамалар ҳам белгиланиши мумкин.