Ижтимоий тармоқда тарқатилган Когон шаҳридаги 9-мактабнинг 10-синф ўқувчилари ҳаво ҳароратининг паст бўлишига қарамай дарс вақтида кўйлакда мактаб ҳовлисида турганлиги акс эттирилган видео бўйича муносабат
Мазкур ҳолат мутахассислар томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасига кўра, жорий йилнинг 17 январь куни 10-синф ўқувчилари жисмоний тарбия дарсига формасиз келганлиги ҳақида ўқитувчи Н.Чориев мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Г.Муқимовага билдирги орқали мурожаат қилган.
Директор ўринбосари ўқувчилардан ҳолат юзасидан ёзма тушунтириш сўраган. Ўқувчилар қоғоз олиш мақсадида мактаб ҳовлисида жойлашган дўконга чиққан.
10-синф ўқувчиси Фирдавс Равшанов мазкур ҳолатни телефонда видеога олиб,тасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Фирдавс Равшанов билан суҳбатлашилганда, ушбу ҳолатни ота-оналар мажлисида муҳокама қилинишидан қўрқиб амалга оширганлигини ва қилган ишидан пушаймонлигини билдирди.
Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга етарли эътибор қаратмаганлиги учун директор ўринбосари Г.Муқимова, синф раҳбари Х.Эргашева, ўқитувчи Н.Чориевга белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланилди.
Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати