Сайт тест режимида ишламоқда

Баёнотлар

.

«Адабиёт» дарслигидаги такрорлар: эътиборсизликми ёки масъулиятсизлик?” мақоласига муносабат

29 март 2024 йил
image

«Ёшлар овози» газетаси ва сайтида эълон қилинган «Адабиёт» дарслигидаги такрорлар: эътиборсизликми ёки масъулиятсизлик?” (https://yoshlarovozi.uz/oz/news/adabiyot-darsligidagi-takrorlar) мақоласида 6-синф дарслигига айрим ижодкорларнинг таржимайи ҳоли шунчаки 5-синф дарслигидан кўчириб қўя қолинганлиги ҳақида фикрлар билдирилган. Фикрларга асос сифатида Ўткир Ҳошимов ва Эркин Воҳидов ҳақида ҳар икки дарсликда бир хил маълумот берилганлиги келтирилган. Мақолани диққат билан ўқилса, мақолада 2020 йилда нашр қилинган 5-синф «Адабиёт» дарслиги (муаллифлар: С. Аҳмедов, Б. Қосимов ва бошқалар) ҳамда 2017 йилда нашр қилинган 6-синф «Адабиёт» дарслиги (муаллифлар: С. Аҳмедов ва бошқалар) ҳақида гап кетганини тушуниш мумкин.

Мисол учун, мақола муаллифи ёзади:

“Энди адибнинг 6-синф «Адабиёт» дарслигида келтирилган таржимайи ҳолига қараймиз: “Ўткир Ҳошимов 1941 йил 5 августда Тошкентнинг Дўмбиробод маҳалласида туғилган. Ўқувчилик чоғларидаёқ ижод билан шуғулланган. Адибнинг «Урушнинг сўнгги қурбони», «Муҳаббат» каби кўплаб ҳикоялари, «Одамлар нима деркин?», «Шамоллар эсаверади», «Икки карра икки – беш», «Баҳор қайтмайди», «Дунёнинг ишлари» қиссалари, «Нур борки, соя бор», «Икки эшик ораси», «Тушда кечган умрлар» номли романлари мамлакатимизда ва чет элларда севиб ўқилмоқда”...”

Мақола муаллифи келтирган иқтибос 2017 йилда нашр қилинган 6-синф «Адабиёт» дарслигидан
(2-қисм, 147-бет) олинган. Бундай жумлалар 2022 йилда Миллий ўқув дастури асосида яратилган «Адабиёт» дарслигида (муаллифлар: З. Мирзаева, К. Жалилов) мавжуд эмас.

Шунингдек, мақолада 5- ва 6- синф дарсликларида Эркин Воҳидов ҳақида бир хил маълумотлар такрорланганлиги айтилган. Бу фикрлар ҳам 2020 йилда нашр қилинган 5-синф «Адабиёт» дарслиги ҳамда 2017 йилда нашр қилинган 6-синф «Адабиёт» дарслигига тегишли бўлиб, 2022 йилда Миллий ўқув дастури асосида яратилган «Адабиёт» дарслигига Эркин Воҳидов ижоди ва у ҳақидаги маълумотлар киритилмаган. 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu