Баёнотлар

.

2023/2024 ўқув йили учун мактабларга ўқув қуролларини харид қилиш юзасидан ўтказилган очиқ тендер танловлари ҳақида маълумот

2 май 2023 йил
image

2023/2024 ўқув йили учун мактабларга ўқув қуролларини харид қилиш юзасидан давлат харидларининг барча иштирокчилари ўртасида очиқ тендер танловлари Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари ва тартиб-таомилларига мувофиқ ўтказилган.

Маълумки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК томонидан экспертизадан ўтказилган тендер ҳужжатларига мувофиқ, ўқув қуролларини етказиб беришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш, сифатли ва мақбул нархлардаги маҳсулотларни етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, давлат харидлари иштирокчиларининг мазкур маҳсулот ишлаб чиқарувчиси бўлиши талаби белгиланмаган.

Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасида тендер воситасидаги давлат харидларида ғолибни аниқлаш мезонлари товарнинг нафақат пул билан баҳоланишини, балки миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳоланишини ҳам ўз ичига олиши белгиланган бўлиб, ғолибни электрон тендер савдоларида автоматик аниқлашда товарнинг нафақат нархи, балки иштирокчининг малака талаблари ва товарнинг сифати инобатга олинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом 155-бандига асосан, тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида тендер иштирокчисининг малака талабларига мос келишини тасдиқловчи ҳужжатларнинг давлат харидларининг электрон тизимига бириктирилиши назарда тутилиши мумкин.

Мазкур низомнинг 156-бандида тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартлардан келиб чиқиб давлат харидларининг электрон тизими автоматик равишда тендер таклифининг техник ва нарх қисмларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда энг юқори балл тўплаган иштирокчини ғолиб сифатида аниқлаши белгиланган бўлиб, махсус ахборот порталида тендер таклифининг техник ва нарх қисмларида иштирок этмаган иштирокчиларнинг нархи акс этмайди, яъни давлат буюртмачисида иштирокчи нархларини олдиндан кўриш имконияти мавжуд эмас.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu