Халқ таълими вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори (30.09.2019 й) кейинги йилдан кучга кирадими, мазмунидаги мурожаатлар келиб тушган.
Мазкур қарор билан умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган бўлиб, ўқитувчиларга устама бериш тартибини белгилайди.
Халқ таълими вазирлиги мазкур қарор 2019 йилнинг 30 сентябрь кунидан эътиборан кучда эканлигини таъкидлайди.