Танлов номи: Янги йил “Президент арчаси” тадбири доирасида “Президент совғаси” таркибига кирувчи айрим совғаларни харид қилиш бўйича танлов ўтказиш.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Янги йил “Президент арчаси” тадбири доирасида “Президент совғаси” таркибига кирувчи айрим совғаларни харид қилиш бўйича танлов ўтказмоқда.
Мазкур танловда мулкчилик шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқариш ва/ёки буюртмачига сифати ва баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда ҳамда кўрсатилган миқдорларда маҳсулот етказиб бериш имконияти ва тажрибасига эга барча маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.
Шунингдек, танлов консорциум шаклидаги турли бирлашмалар ҳам қатнашишлари мумкин.
Танлов иштирокчиси:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб берадиган, товарлар етказиб берувчи харидлар объекти ҳисобланган юридик шахс бўлиши;
Шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлиши;
Шартномани бажариш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлиши керак.
Танлов таклифлари (ҳужжатлар тўплами) елимлаб муҳрланган ва имзоланган иккита ташқи (1 асл нусха ва 1 нусха) конвертларда, Танлов ҳужжатларида кўрсатилган 1–шаклга мувофиқ Танловда иштирок этишга ариза билан қабул қилинади.
Шунингдек, танлов иштирокчиси танлов таклифларини қабул қилиш муддатининг охирги кунига қадар давлат буюртмачиси томонидан кўрсатилган манзилга 1 (бир) бирлик маҳсулотлардан намуна тақдим этиши шарт.
Танлов ғолиблари–маҳаллий корхона ва ташкилотлар шартнома умумий суммасининг 15% миқдоридаги олдиндан тўлаб берилган кундан бошлаб, маҳсулотларни 25 (йигирма беш) кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, 100175, Олмазор тумани, Сағбон 13-ўтар кўчаси, 28-уй манзилида жойлашган “Таълим таъминот жиҳоз” Республика филиали “Oquv talim taminot” ДУК омборига топширишлари талаб этилади.
Танлов ғолиблари – хорижий корхона ва ташкилотлар махсулотларни шартнома тузилганидан кундан бошлаб 25 (йигирма беш) кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, 100175, Олмазор тумани, Сағбон 13-ўтар кўчаси, 28-уй манзилида жойлашган “Таълим таъминот жиҳоз” Республика филиали “Oquv talim taminot” ДУК омборига маҳсулотларни етказиб беришнинг DDP шарти асосида (ИНКОТЕРМС 2010 таҳририда) топширишлари талаб этилади.
Танлов ўтказиш жараёнлари ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот олиш истагида бўлган танлов иштирокчилари, Давлат буюртмачиси эълон нашр қилинган санадан бошлаб (ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Давлат буюртмачисига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Шайҳонтохур тумани, Навоий кўчаси, 2а-уй. Тел.: +998 90 941-00-44, +998 90 317-15-47
e-mail :s_kenjayev@umail.uz, Масъул котиб: Х.Васитов
Бундан ташқари, мазкур танлов ҳақидаги маълумот Халқ таълими вазирлигининг www.uzedu.uz электрон сайтида ҳамда махсус информацион порталда берилган.
Танлов таклифлари закалат кўринишида:
маҳаллий корхоналар бўлган танлов иштирокчилари томонидан Давлат буюртмачисининг махсус ҳисоб рақамига танлов таклифи бермоқчи бўлган лотнинг чекланган қийматидан 1 фоиз миқдоридаги пул маблағларини нақдсиз шаклда ўтказиш йўли билан ёки Давлат буюртмачисига хизмат кўрсатадиган банк билан ҳисоб китоблари бор банкнинг кафолати;
Хорижий корхоналар бўлган танлов иштирокчиси банк кафолати кўринишида, буюртмачига танлов таклифи бермоқчи бўлган лотнинг чекланган қийматидан 1 фоиз миқдоридаги маблағга буюртмачи фойдасига SWIFT хабари билан тасдиқланган ҳужжат билан бириктирилиши шарт.
Закалат суммаси ёки банкнинг кафолати билан бириктирилмаган танлов таклифлари Харид комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди.
Банк реквизитлари:
Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 2а-уй,
тел.: (90) 941-00-44 (90) 317-15-47
СТИР: 201122808
Тошкент ш. ОАТ «Алоқабанк» Миробод филиали,
Банк манзили: Тошкент ш., 100060 Навоий кўчаси, 27 уй
Банк коди: 01091
Сўмда ҳисоб рақами: Л/с: 401410860262667950100075002
АҚШ долларида валюта ҳисобварағи: Р/с: 22614840100101044003
СТИР: 201122919
Танлов таклифлари 2020 йил 2 ноябрь куни соат 17:00 дан кечиктирилмаган ҳолда юқорида кўрсатилган манзил бўйича давлат буюртмачисига тақдим этилиши лозим (шанба ва якшанба кунларидан ташқари).
Танлов таклифлари (конвертлар)нинг очилиши Харид комиссияси томонидан белгиланган жойда ва санада амалга оширилади. Бу ҳақида талабгорга Харид комиссиясининг масъул котиби томонидан қўшимча хабар қилинади.
Танлов ҳужжатлари (.pdf, 5,9 MB)