Гендер тенглик

.

«ОИЛАДАГИ ЗЎРАВОНЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ, ОИЛАДАГИ ЗЎРАВОНЛИКЛАРДАН ЖАБР КЎРГАНЛАРГА ҲИМОЯ ОРДЕРИНИНГ АҲАМИЯТИ» ОНЛАЙН ОЧИҚ МУЛОҚОТИ ЎТКАЗИЛДИ

21 июнь 2021 йил
image

Бугунги кунда жамият va оилада соғлом барқарор ижтимоий-маънавий муҳит, тинчлик, тотувликни таъминлаш ҳамда нотинч va муаммоли оилаларга, айниқса шундай оилалардаги хотин-қизларга, болаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш давлатимиз va ҳукумат миқёсида кун тартибидаги долзарб масалалардан бирига айланган. Оила тинч бўлса, маҳалла, эл-юрт тинч бўлади, қачонки оила тинч бўлса, унда тарбияланаётган болалар психологик соғлом va интеллектуал баркамол бўлади, хотин-қизлар ҳуқуқ va манфаатлари ҳимояланган бўлса психологик соғлом va интеллектуал баркамол болалар дунёга келишига va тарбияланишига замин яралади.

Аёлларнинг ҳуқуқ va манфаатларини ҳимоя қилиш va зўравонликка барҳам бериш мақсадида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигига қарамасдан, жамиятда ҳануз зўравонлик иллатининг учраётганлиги сир эмас. Оилада, ишда, кўчада аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолати мавжудлиги, ҳар қандай жамият uchun инсон ҳуқуқини поймол қилиш билан боғлиқ бўлган жуда жиддий муаммо саналади. Ўзбекистонда хотин-қизларни ўзида жамлаган энг катта тизим Халқ таълими тизимидир.

a65a742c86220e4b1a2b020e9f75142e.jpg

Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчи-қизлар, қолаверса уларнинг оналари, тизимдаги педагог аёлларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги va Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда «Оиладаги зўравонликларни олдини олиш, оиладаги зўравонликлардан жабр кўрганларга ҳимоя ордерининг аҳамияти» онлайн очиқ мулоқоти ўтказилди.

Унда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари U.Sharifxodjaev va Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник U.H.Abdullaeva ҳамда психолог экспертлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда блогер Ақидахонум иштирок этишди.

Бугунги ташкил қилинган тадбирнинг аҳамияти va ундан кўзланган мақсад борасида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари U.Sharifxodjaev кириш сўзида алоҳида тўхталди.

Зўравонлик тушунчаси, унинг кўринишлари, зўравонлик оқибатида жабр кўрган хотин-қизларнинг ҳуқуқ va манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник У.Ҳ.Абдуллаева тақдимотли маъруза орқали тушунчалар va маълумотларни бериб ўтди. Мавзу доирасидаги масалаларнинг қонунчиликдаги белгиланган нормаларда акс этиши, ҳимоя ордери ҳужжатининг аҳамияти, қандай ҳолатларда қўлланилиши, ҳужжат қандай имкониятларни бериши va муддати ҳақида батафсил тушунтирилди.

photo2021-06-2115-38-06.jpg

Очиқ мулоқотда кузатувчилар томонидан саволар берилиб, уларга керакли тушунча va тавсиялар этказилди.

Шунингдек, эксперт психологлар томонидан руҳий зўравонликка оид баҳс-мунозара, унинг мезонлари борасидаги фикрлар кенгроқ тушунтирилиши лозимлиги таъкидланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu