2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнига қаратилган ҳуқуқий ҳимоя, ҳуқуқий кафолат сифатида маъқулланди.
Қонунга мувофиқ давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат кенгашларини тузиш белгиланган.
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида давлат органларида ташкил этилган Маслаҳат кенгашлари фаолиятини ўрганиб чиқиш ҳамда уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш бўйича зарур чораларни белгилаш мақсадида Ишчи гуруҳлар шакллантирилди.
Жорий йилнинг 12 май куни Ишчи гуруҳ Халқ таълими вазирлигида ташкил этилган Маслаҳат кенгаши фаолиятини ўрганди.