Коррупцияга қарши кураш

.

МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

6 ноябрь 2025 йил
image

“Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш, коррупцияга қарши профилактика чора-тадбирларини ташкил этиш" мавзусида очиқ мулоқот ҳамда семинарлар ташкил этилмоқда.

Мазкур мулоқотларнинг навбатдагиси Андижон вилоятида бўлиб, унда вазирликнинг Коррупцияга қарши кураш ва ҳуқуқий-назорат бошқармаси бошлиғи Ш.Журабаев ҳамда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Мирзаевлар томонидан мактабгача ва мактаб таълими тизимига кирувчи барча муассасаларида коррупцион ҳолатларни олдини олиш, давлат ҳаридларида очиқликни таъминлаш, «Манфаатлар тўқнашуви»нинг салбий оқибатларидан тизим вакилларини огоҳ этиш ва таълим ходимларини «Ҳалоллик вакцинаси» билан вакциналаш каби бир қатор йўналишларда вазифалар белгилаб берилди.

Мулоқот давомида вазирлик вакиллари томонидан коррупцияга қарши курашишга оид ички локал ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган тарқатма материаллар ходимларга тарқатилиб, Коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган вазирлик ва тизим ташкилотлари алоқа каналлари кенг тарғиб қилинди ва коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ҳужжатлари асосида тайёрланган тарғибот материаллари, тақдимотлар ходимларга мустақил ўқиб ўрганиш учун етказилди.

Шунингдек, улар томонидан ҳар бир ходим билан якка тартибда профилактика тадбирлари ўтказилиб, ходимларда «Ҳалоллик вакцинаси» иммунитетини шакллантириш учун уларни ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари, унга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик мавиудлиги ҳақида расман огоҳлатирилди.

Очиқ мулоқотда Андижон вилояти Прокуратураси маъсул ходими А.Боқиев ҳамда вилоят Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакили Ш.Мухтаровлар ҳам иштирок этиб, улар томонидан таълим сохасини шаффоф ва коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш зарурлиги билдирилди.

Мулоқот сўнгида иштирокчиларга коррупцион ҳаракатларнинг аянчли якунларига бағишланган махсус видеороликлар намойиш этилиб, ҳар бир таълим муассаса раҳбари билим даргоҳларида ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш учун маъсул эканлиги яна бир бор таъкидланди.

 

Андижон вилоят ММТБ матбуот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu