Коррупцион ҳамда фирибгарлик ҳолатларига дуч келсангиз...
13 октябрь 2025 йил
#коррупцияга_қарши_кураш
Болаларни мактабгача таълим ташкилоти ёки умумтаълим мактабларининг биринчи синфига жойлаштириш, ўқувчиларни бир мактабдан бошқа мактабга ўтказиш каби жараёнларни:
Ягона интерактив давлат хизматлари портали — мй.гов.уз орқали онлайн тарзда ёки давлат хизматлари марказларига борган ҳолда амалга оширишингиз мумкин.
Агар мазкур давлат хизматларидан фойдаланиш давомида коррупцион ҳамда фирибгарлик ҳолатларига дуч келсангиз, вазирликнинг Ишонч телефони (71-202-09-09) орқали хабар беришингизни сўраймиз.