Коррупцияга қарши кураш

.

Таълим тизимини коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари муҳокама қилинди

1 июль 2025 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вазирликнинг Кўррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий назорат бошқармаси ходимлари, шунингдек, ZOOM платформаси орқали ҳудудий бўлимлардан масъул мутасаддилар иштирок этди.

Тадбирда 2025 йил 5 март куни Давлат раҳбари раислигида ўтказилган Кўррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижроси, шунингдек, вазирлик тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини жорий этиш бўйича 2024–2025 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида GRACE дастури орқали ўқувчи ва тарбияланувчиларда ҳалолликни шакллантиришга қаратилган тарбиявий ишлар юзасидан тегишли масъуллар томонидан ахборот берилди.

Йиғилиш якунида таълим тизимидаги ички назоратни кучайтириш, коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни янада такомиллаштириш, соҳада коррупциявий ҳолатларни барвақт олдини олишга доир белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu