Коррупцияга қарши кураш

.

Коррупцияга қарши курашиш ойлиги ўтказилмоқда

17 декабрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу соҳада қабул қилинган ички идоравий ҳамда янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари асосида уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар матнлардаги нормаларнинг моҳияти билан аҳамияти таништирилиб, кафолат хат расмийлаштирилди. Тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича малакаси оширилмоқда. Педагог ходимлар 2 соатлик “Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида ўқитилмоқда.  

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган Давлат дастурида вазирликка юклатилган тадбирларнинг ижроси, шунингдек, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ижроси таъминланмоқда.  

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунни амалга ошириш бўйича идоравий дастур тасдиқланиб, қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш, коррупцияга қарши профилактика чора-тадбирларни ташкил этиш ҳамда илгариги текширишларда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида жорий йил 1 ноябрдан 1 декабрга қадар “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ўтказилмоқда.  

Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларида коррупция тушунчасини ёшга мос тарзда тушунтириш, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш, ҳалоллик ва адолатлилик каби хислатларни шакллантиришга қаратилган тадбирлар, умумий ўрта таълим муассасаларида “Ўқувчи ёшлар ҳалоллик тарафдори” 10 кунлиги ташкил этилди. Тизимдаги олий таълим, мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ҳамда ташкилотларида “Ёшлар коррупцияга йўқ дейди” мавзусида энг яхши расмлар танлови, тизимдаги олий таълим муассасаларининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида “Стоп коррупция ҳештеги” челленджи, ота-оналар ўртасида “Истеъмолчиларнинг таълим хизматлари сифатидан қаноатланганлиги” мавзуси бўйича социологик сўровномалар, “Аксилкоррупция ҳафталиги”, ўз фаолиятлари очиқлигини таъминлаш, коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича “Очиқ эшиклар куни” тадбирларини ўтказилмоқда.  

Республика семинари доирасида ташкил этилган очиқ мулоқотда педагоглар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди. 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu