Коррупцияга қарши кураш

.

МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН МАЗМУН МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН СEМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

1 август 2024 йил
image

Хабарингиз бор, юртимизда давлат органлари фаолиятини яхшилаш, турли қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш ва шаффоф бошқарув тизимини йўлга қўйиш мақсадида “Манфаатлар тўқнашуви тўгрисидаги қонун” ишлаб чиқилиб, жойларда мазкур қонун мазмун-моҳиятидан кенг жамоатчиликни хабардор этишга бағишланган семинарлар ўтказилмоқда.

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида туман, шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокида ўтказилган онлайн семинар ҳам мазкур масалага бағишланди.

Унда вазирлик ишчи гуруҳи аъзолари томонидан қонун доирасида белгиланган талаблар, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлик муносабатлари ва ваколатлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларидан бохабар этиш ҳамда белгиланган муддатларда эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияларни тўлдириб борилиши юзасидан керакли тавсиялар берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu