Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси фаоллар залида Коррупцияга қарши кураш ва ҳуқуқий-назорат вазифа ва функцияларини амалга ошириш бўйича масъул ходимлар иштирокида семинар ташкил этилди.
Тадбирда коррупцияга қарши курашиш борасида давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, манфаатлар тўқнашуви ҳамда одоб-ахлоқ қоидалари каби муҳим йўналишларда маърузалар қилинди.
Шунингдек, Коррупцияга қарши кураш ва ҳуқуқий-назорат вазифа ва функциялари буйруқ билан юклатилган туман, шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари масъул ходимларининг келгусидаги фаолият йўналишлари белгилаб берилди.
Семинар якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.