Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида тизим ходимлари иштирокида ўқув семинари ўтказилди.
Унда иштирокчиларга коррупсияга қарши курашиш соҳасида республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида коррупсияга қарши курашга оид қабул қилинган 16 та ички локал ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Тадбир саволларга бой ва қизғин тарзда ўтказилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан ҳуқуқий асослантирилган тушунтиришлар берилди.