Коррупцияга қарши кураш

.

ВАЗИРЛИК ХОДИМЛАРИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШГА ДОИР БИЛИМЛАРИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ПРОФИЛАКТИК-ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

10 июль 2023 йил
image

Тадбир доирасида фаолиятдаги очиқликни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан: 

– вазирликнинг коррупцияга карши курашиш сиёсати, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти, манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом каби жами  12 та ички локал ҳужжат тасдиқланиб, амалиётга жорий этилди;
– “Коррупцияга қарши кураш ва ҳуқуқий назорат бошқармаси тўғрисида”ги низом ҳам тасдиқланди;
– вазирлик жамоасининг коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган амалдаги қонунчилик ва ички идоравий локал ҳужжатларга риоя этиш бўйича қуйи ташкилотларга  намуна бўлиши юзасидан Вазирнинг мурожаатномаси эълон қилинди.

Бундан асосий мақсад, мактабгача ва мактаб таълими соҳасини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш, коррупцияга қарши курашишда кенг жамоатчилик вакиллари ролини янада оширишдан иборатдир.

Маълумот ўрнида, вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар, таълим муассасалари ва ҳудудий бошқармаларида ҳам коррупцияга қарши курашиш, соҳа масъуллари томонидан турли қонун бузилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган профилактик-тарғибот тадбирлари тизимли равишда ўтказиб келинмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu