Сайт тест режимида ишламоқда

Коррупцияга қарши кураш

.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги йиллик ҲИСОБОТ 

30 декабрь 2022 йил
image

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан Халқ таълими вазирлигига йўлланган мурожаатларни таҳлил қилиш орқали коррупция омилларини аниқлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилган.

Жумладан, коррупцияга қарши курашиш комплаенс назоратини амалга ошириш шўъбаси томонидан 2022 йил давомида халқ таълими вазирлиги алоқа каналлари орқали коррупцияга оид жами 99 та мурожаат кўриб чиқилган.

Шулардан, 14 та мурожаат “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига мувофиқ “Аноним” деб эътироф этилиб кўрмай қолдирилган, 4 та мурожаат “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 30-моддаси талабларига мувофиқ кўриб чиқиши тугатилган, 1 та мурожаат қонуний кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилган, 1 та мурожаат жиноят ишига қўшиб кўришлик учун Тошкент вилояти Бўка тумани прокуратурасига юборилган ва 79 та мурожаат юзасидан аризачиларга тегишли тушунтиришлар берилган.

Ўрганишлар натижасига кўра, Халқ таълими вазирлиги ҳудудий бошқарма ва ташкилотларига келажакда тизимида коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш, фуқаролар ҳамда ходимларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хабардорликларни ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu