1 декабрь куни Халқ таълими вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан ҳамкорликда «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни»га бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилди.
Тадбирда бугунги кунда вазирлик фаолиятида асосий эътибор молиявий хато ва камчиликларни олдини олиш бўйича профилактика чора-тадбирларига қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Бунинг натижасида жорий йилдаги 11 ой давомида жами 368,6 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликларнинг олди олинишига ва бартараф этилишига эришилган.
Батафсил: https://uzedu.uz/y3/news/530