ВАЗИР: “ЭНДИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ ТАЖРИБАСИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ”
Бугун Жиззах вилоятида таълим соҳасини янада ривожлантириш ва янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, туман (шаҳар) ҳокимлари, вазирликнинг вилоят бошқарма ва туман бўлими бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирок этишди.
Йиғилиш давомида вилоятни республикада “намунали ҳудуд”га айлантириш борасида Ҳилола Умарова томонидан:
– Вилоятнинг ҳар бир туманида 1 тадан, жами 13 та туманда иккинчи тил ва касбга ўргатишни жорий этиш,
– мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этишга эҳтиёж мавжуд бўлган ҳудудларда хусусий секторни жалб қилган ҳолда боғчалар ташкил этиш,
– мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва мактабдан ташқари таълимни сифатли ташкил этиш,
– Президент ва ихтисослаштирилган мактаблар тажрибасини умумтаълим мактабларига олиб кириш борасида таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.
Бунда Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Ғаллаорол, Зарбдор, Пахтакор, Бахмал туманларининг 9 та мактабда ўқувчиларнинг қобилияти ва танлови асосида (10-синфда ихтисослашув асосида ўқитиш) таълим жараёнлари жорий этилади.