Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида “Ijro.gov.uz” тизимидаги топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида МАЪЛУМОТ

28 август 2025 йил
image

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ6166-сон “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари, ҳудудларга ташрифлари ҳамда ҳузурларида ўтказилган йиғилиш баёнлари топшириқларини ижро ҳолати ҳар ҳафта жума куни – вазирнинг биринчи ўринбосари ҳузурида, ҳар ҳафта душанба куни – вазир ҳузурида, ҳар ойда – вазирлик ҳайъат мажлисларида доимий танқидий муҳокама қилиб борилмоқда.

Таҳлилларга кўра, “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ўтган беш йил давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ижроси юклатилган топшириқларнинг сони кескин ортган.

Жумладан, 2020 йилда 133 та ҳужжатдаги 544 та топшириқ юклатилган бўлса, 2025 йилда топшириқлан сони 3 баробарга ортиб 259 та ҳужжатда белгиланган 1 708 та топшириқ назоратга олинган.

Маълумот учун:

2020 йилда жами 133 та ҳужжатда 544 та топшириқ;

2021 йилда жами 202 та ҳужжатда 951 та топшириқ;

2022 йилда жами 157 та ҳужжатда 715 та топшириқ;

2023 йилда жами 166 та ҳужжатда 1 725 та топшириқ;

2024 йилда жами 185 та ҳужжатда 1 047 та топшириқ;

2025 йил 1-ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 121 та ҳужжатида белгиланган 421 та топшириқ ижроси таъминланишига эришилди.

Жумладан, ижро муддати ИЮЛЬ ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 89 та топшириқ ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 28 та топшириқнинг ижроси тўлиқ таъминланди.

Шунингдек, ижро муддати АВГУСТ ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 101 та топшириқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларидаги 28 та топшириқ ижроси ҳамда Президент Администрацияси раҳбарининг та топшириғи ижроси таъминланди.

Бугунги кунда ижро муддати СЕНТЯБРЬ ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида 158 та топшириқ мавжуд.

Маълумот учун:

Президент топшириқлари комплекслар кесимида:

Вазирнинг биринчи ўринбосари Ш.Каримов 46 та, Вазир ўринбосари С.Раджабовда – 34 та, Вазир ўринбосари Ф.Боқиев 30 та, Вазир ўринбосари Т.Комилов – 36 та, Вазир котибияти раҳбари Ж.Шамшиевда – 11 та

СЕНТЯБРЬ ойида Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 30 та топшириқ ҳамда Президент Администрацияси раҳбарининг та топшириқ ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун:

Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари комплекслар кесимида:

Вазирнинг биринчи ўринбосари Ш.Каримов та, Вазир ўринбосари С.Раджабовда – та, Вазир ўринбосари Ф.Боқиев та, Вазир ўринбосари Т.Комилов – 10 та, Вазир котибияти раҳбари Ж.Шамшиевда – та.

Таҳлилий маълумотлар:

ЮКЛАБ ОЛИШ

ЮКЛАБ ОЛИШ

ЮКЛАБ ОЛИШ

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu