Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019-йил 29-апрелдаги ПФ-5712-сонли Фармони ва Оʼзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018-йил 5-центабрдаги ПҚ-3931-сонли Қарорига асосан, мактабгача ва мактаб таʼлими соҳасига давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий этилган ҳамда нодавлат умумтаʼлим ташкилотлари улушини ошириш белгиланган.
Тошкент шаҳри, Яккасарой туманида жойлашган 155-сонли давлат мактабгача таʼлим ташкилоти ҳудудида боʼш турган унга туташ ер майдонида (4200 кв.м.) (кейинги ўринларда — ДХШ объекти) давлат-хусусий шериклик шартлари асосида нодавлат таълим ташкилотини ташкил этиш режалаштирилган.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси шартлари қуйидагиларни оз ичига олади:
ташкил этилаётган нодавлат таълим ташкилотининг умумий ўқувчилар сонидан 20 фоизига (ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари) бепул таълим бериш;
давлат шериги билан келишилган лойиҳа ҳужжатлари асосида ДХШ объектида нодавлат таълим ташкилотини ташкил этиш учун бино ва иншоотлар қуриш, шунингдек, ушбу муассасанинг моддий-техник базасини замонавий стандартларга мос равишда ташкил этиш;
битим амал қилиш муддати давомида ДХШ обйэктининг асосий фаолият турини ўзгартирмаган ҳолда фойдаланиш;
ДХШ объектида бино ва иншоотларни техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлаштирилган ҳолда қуриш ҳамда битим амал қилиш муддати давомида ушбу қоидалар асосида реконструкция ва эксплуатация қилиш;
узоқ муддатга ДХШ обйэктини ривожлантириш режасини давлат шеригига тақдим этиш.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида» 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-537-сонли Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарорига мувофиқ, мазкур лойиҳанинг концепцияси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йил 5 ноябрда тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, тасдиқланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини потенциал давлат шериги (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги) томонидан бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш мақсадида ўзининг ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида қирқ беш календарь кун муддатда эълонга жойлаштирди.
Қизиқиш билдириш учун сўров шакли
Лойиҳа концепцияси
Тендерда қатнашиш учун манфаатдор томонлар қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер аризаларини (таклифларини) 2024 йил 20 декабрь Тошкент вақти билан соат 18:00 гача топширишлари керак.
Қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер аризалари (таклифлар) қуйидаги манзилда қабул қилинади: Тошкент шаҳри, А.Навоий кўчаси, 2а уй (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги).
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер аризалар (таклифлар) олинган тақдирда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказади.