Божхона институтига ўқишга кириш учун аризалар 2024 йилнинг 1 январидан – 1 апрелига қадар қабул қилинади.
Номзодлар қабул бошлангач доимий яшаш, ўқиш, муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган ҳудудда жойлашган божхона бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.
Институтда ўқиш кундузги шаклда, таълим муддати 4 йил, иқтисодчи ва ҳуқуқшунос мутахассисликлари бўйича тайёрланади. Ўқишга қабул қилинганлар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилиб, бепул формали-кийим бош ва озиқ-овқат билан таъминланади ҳамда тиббий хизмат кўрсатилади.
Божхона институтида ўқиш даври божхона органларида хизмат қилган даврга қўшилади.
Ҳудудий божхона бошқармаларининг телефон рақамлари Божхона қўмитасининг веб-сайти (https://customs.uz/uz/) “Ҳудудий бошқармалар” рукнида қайд этилган.
Номзодлар Божхона институтининг веб-сайти (http://uzbi.uz/) орқали номзодларга қўйилган талаблар, танлов босқичлари ва меъёрлари, институтда яратилган шарт-шароитлар тўғрисида қўшимча маълумотлар билан танишишлари мумкин.
Божхона институтига танлов босқичлари ва белгиланган меъёрлар билан Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Манба: www.customs.uz