Сайт тест режимида ишламоқда

Вазирнинг биринчи ўринбосари Навоий вилоятидаги таълим муассасаларида бўлди

3 май 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев Навоий вилоятидаги қатор таълим муассасаларида фаолияти билан танишди.

Хусусан, Навбаҳор туманидаги умумтаълим мактабларида меҳнат қилаётган педагоглар жамоаси билан очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқот жараёнида тизимда олиб борилаётган ишлар, таълим самарадорлигини ошириш, юқори синф ўқувчилари билан алоҳида иш олиб бориш, салоҳиятли кадрларни муносиб рағбатлантириш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Мактаб раҳбарияти ҳамда педагог ходимлар олдига керакли чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Шунингдек, Кармана туманидаги 25-сонли Кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатида яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича ўз тавфсияларини берди.

Навоий шаҳридаги бир нечта таълим ташкилотларида олиб борилган ўрганишлар давомида таълим ташкилотларида ўқувчиларга яратилган шароитлар, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш борасида олиб борилаётган ишлар фаолияти билан танишиб, аниқланган камчиликларни бартариф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилди.

Ўрганишлар давомида Навоий вилоятидаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига киритилган 18 та мактабда таълим сифатини ошириш бўйича Йўл-харитаси ишлаб чиқиш ва шу асосда тизимли ишларни ташкил этиш бўйича масъулларга ўз тавсияларини берди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu