Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабалари иштирокида "9-декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан расмлар танлови бўлиб ўтди.
Ушбу конкурсда талабалар коррупциявий ҳуқуқбузарликлар, коррупциянинг олдини олиш, коррупцияга қарши курашишнинг механизмларини ўз расмларида намоён этишди.