“Баркамол авлод” болалар марказларида методик хизмат сифатини ошириш: муаммо ва ечимлар” ҳамда “Оммавий тадбирлар самарадорлигини ошириш омиллари” мавзуларида ҳудудий семинар-тренинглар ташкил этилди.

Ушбу семинар Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ташкил этилиб, унда ҳудудлардан ташриф буюрган 150 нафарга яқин соҳа ходимлари иштирок этди.

Семинарда ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятларини ривожлантириш, мактабдан ташқари таълим тизимига илғор педагогик усуллардан фойдаланган ҳолда таълим-тарбия беришнинг  янги шаклларини кенг жорий этиш, методик хизмат сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Семинар-тренинг якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди ва республика миқёсида ўтказилаётган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар бериб ўтилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

25.07.2017 19:52:00