Хитой Халқ Республикасининг Паньцзинь шаҳрида шахмат бўйича умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Чемпионат шу йилнинг 20-30 июль кунлари ўтказилиб, юртимиз шарафини 11 нафар ўқувчи-ёшлар ҳимоя қилади.

Мазкур нуфузли мусобақада қитъамизнинг йигирма бешга яқин давлатидан ташриф буюрган иштирокчилар блиц, стандарт ва рапид йўналишларида ғолиблик учун баҳслашмоқда.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Ҳозирда мусобақанинг рапид йўналишида ўқувчиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишга мувофақ бўлишди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Чемпионат шу йилнинг 30 июлига қадар давом этади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

24.07.2017 18:38:00