Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан “Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайт – 2017” кўрик танлови ғолиблари тақдирланди.

Кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад халқ таълими тизимидаги бошқарув органлари, таълим муассасалари ва ўқитувчиларнинг ижодий фаоллигини ҳамда ахборот-коммуникацияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, замонавий АКТни таълим тизимига жорий этишдан иборат.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур танловда республикамиздаги барча таълим муассасалари, ўқитувчилар ва халқ таълими тизимидаги ташкилотлар қатнашди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Танловда “Энг яхши таълим муассасаси веб-сайти”, “Энг яхши ўқитувчи веб-сайти” ва “Халқ таълими тизимидаги энг яхши ташкилот (муассаса) веб-сайти” номинациялари бўйича 5 мингга яқин сайтлар рўйхати келиб тушди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Танлов ғолиблари вазирликнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

“Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайт – 2017” кўрик-танлови республика босқичи ғолиблари
РЎЙХАТИ

“Энг яхши таълим муассасаси веб-сайти”

1-ўрин - - http://327.yunusobodtxtb.uz Тошкент шахар Юнусобод тумани 327-умумий ўрта таълим мактаби.

2-ўрин - http://38-school.uz Хоразм вилояти Урганч тумани 38–умумий ўрта таълим мактаби.

3-ўрин - http://nav-3maktab.uz Навоий вилояти Кармана тумани 3–умумий ўрта таълим мактаби.

 

“Энг яхши ўқитувчи веб-сайти” 

1-ўрин  http://shuhratbek.uz Нургазиев Шухрат Хасанович Жиззах вилояти Дустлик туман 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.

2-ўрин - http://infomat.uz/ Мирзакулов Кобилжон Сирдилович Фаргона вилояти Ёзёвон туман 21-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.

3-ўрин http://nargiz13.uz Каршибоева Наргиза Абдулахатовна Жиззах вилояти Жиззах туман 14-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.

 

 “Халқ таълими тизимидаги энг яхши ташкилот (муассаса) веб-сайти”

1-ўрин - http://navtxtb.uz  - Навоий вилояти Навбаҳор тумани халқ таълими муассасаларини фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими.

2-ўрин - http://fargonamoi.uz Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.

               3-ўрин - http://xorazm-vxtb.uz Хоразм вилояти халқ таълими бошкармаси.

 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 
 
20.07.2017 20:07:00