Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида”га фармойиши асосида Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда атоқли болалар шоир ва ёзувчилари иштирокида учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

2017 йил 13 апрель куни соат 15:00 дан 16:00 га қадар Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо билан учрашув бўлиб ўтади. Унда ўқувчилар севимли шоири билан мулоқотга киришиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Учрашув видеоконференция тарзида ўтказилиб, ҳар бир вилоят  марказларида ташкил этилган студияларда ўқитувчилар, ахборот-ресурс маркази ходимлари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

11.04.2017 18:00:00