Республика болалар кутубхонасида халқ таълими йўналиши бўйича “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг республика босқичи ва ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари Д.Кенжаев ва бошқалар Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлашди.

Мазкур кўрик-танловни ташкил қилишдан мақсад бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини ҳар томонлама шарҳлаш ва тушунтириш, ижодий ташаббускорлик ҳамда изланишларни эътироф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ҳамда тажрибаларни  оммалаштиришдан иборат.

Кўрик-танловнинг йилдан-йилга нуфузи ортиб, педагог ходимлар ўртасида оммавийлашиб бормоқда. Жорий йилда ХТМФМТТЭ туман (шаҳар) бўлимларининг ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш шўъбаси раҳбарлари, умумтаълим мактаблари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, миллий ғоя туркумига кирувчи фан ўқитувчилари қаторида тарих, инглиз тили, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирок этдилар. Бу эса, ёш педагогларнинг ҳам кўрик-танловга бўлган қизиқиши ва иштироки ортишига туртки бўлди. Танловда 2008 йилда 200 нафар педагог ходимлар иштирок этган бўлса, 2016 йилда уларнинг сони 3895 нафарга  етди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Танлов уч босқичда: туман (шаҳар), вилоят, республика босқичларида ўтказилиб, республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлардан ташриф буюрган жами 14 нафар иштирокчи миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича фаолиятига доир дастур ва режалар, ўтказилган тадбирлар долзарблиги, ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиши каби мезонлар асосида жами 100 баллик тизимда баҳоланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланган натижаларга кўра:

Олий ўрин –  Наманган вилояти Наманган шаҳридаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ювашов Шерзод Ўлмасович;

Биринчи ўрин – Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги 19-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Дадаев Азиз Аввалович;

Иккинчи ўрин – Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси - Хожиева Наргиза Улуғбековна;

Учинчи ўрин – Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманидаги 1-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Алмардонова Лобар Нуғмоновналар эгалладилар.

Кўрик-танловнинг Республика босқичи ғолиблари вазирлик дипломи, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

19.12.2016 00:00:00