Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда  10 ноябрдан – 10 декабргача ҳуқуқий-тарғибот ойилиги ташкил этилиб, ойлик доирасида Бош қомусимизнинг моҳиятини очиб беришга, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган туркум ҳуқуқий-маърифий, маданий тадбирлар интеллектуал мусобақалар, учрашувлар, ижодий кечалар ташкил этилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жумладан, 2001 йилдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳамкор вазирлик ва идоралар билан биргаликда умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Конституция – бахтимиз пойдевори” ижодий ишлар танлови ўтказиб келинмоқда. Мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад конституциянинг мазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, фаол ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда эришаётган ютуқларини кенг тарғиб қилишдан иборат.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Конституция – бахтимиз пойдевори” кўрик-танлови тўрт босқич - мактаб, туман (шаҳар), вилоят ҳамда Республика босқичларида ўтказилди.

Кўрик-танловнинг дастлабки босқичида қарийиб 2 млндан ортиқ 2-9 синф ўқувчилари диктант, ижодий баён, иншо ва тасвирий санъат йўналишларида иштирок этди.

Танловнинг туман ва вилоят босқичидан муваффақиятли ўтган  иқтидорли ёшлар шу йилнинг 12 декабрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган республика босқичида қатнашдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ўқувчиларнинг ижодий ишлари Бош Қомусимизнинг мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида тутган ўрни, ҳар бир фуқаро тақдиридаги аҳамияти ҳақидаги тушунча ва қарашларини эркин ва теран ифода этганлигига кўра холис баҳоланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўрик-танловнинг Республика босқичи ғолиблари Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Танловда ўзларининг ижодий ишлари билан фаол қатнашган бошқа иштирокчилар ҳам ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

“Конституция – бахтимиз пойдевори - 2016” кўрик-танлови ғолиблари

Иншолар йўналишида

1-ўрин – Ҳалилова Ҳилола, Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 26-мактабнинг 9-синф ўқувчиси
2-ўрин – Холбоева Муборак, Навоий вилояти Нурота тумани 4-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси
3-ўрин – Ҳошимов Фаррух, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги  20-мактабнинг 9-синф ўқувчиси

 

Тасвирий санъат йўналишида

1-ўрин – Ким Ольга, Хоразм вилояти Урганч шаҳаридаги 28-мактабнинг  8-синф ўқувчиси
2-ўрин – Усмонова Муштарий, Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 194-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси
3-ўрин – Болтаева Сарвиноз, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 27-сонли мактабнинг 8- синф ўқувчиси
Халқ таълими вазирилги
Ахборот хизмати
14.12.2016 16:17:00