Жонкуяр устоз

 

 

Раиса Исмоилова Нукус шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида 30 йилдан буён кимё фанидан сабоқ бериб келади.
Ўз устида доимий изланишни одат қилган устоз дарсларни самарали ташкил этишда замонавий педагогик усуллардан кенг фойдаланади. Назарий ва амалий машғулотларни уйғунлаштирган ҳолда қизиқарли ўтади. Шу боис ўқувчилар орасида кимё фанига қизиқадиган ёшлар кўпчиликни ташкил этади.
Талабчан ва жонкуяр устознинг кўп йиллик самарали меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб, 2014 йили Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Президентимиз фармонига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвони билан тақдирланди.

www.uza.uz

07.03.2015 00:00:00