Бугун республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирлари “Замонавий билимлар билан замонавий касб-ҳунарга эга бўламиз” шиори остида ўтказилди.


Кўтаринки руҳда ташкил этилган мазкур тадбирлар битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олишга йўналтирилди ва унда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, мактабнинг собиқ битирувчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўз қобилияти ва иқтидори билан билимлар беллашуви, фан олимпиадаси, турли спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаб, устозлари ва ота-оналар ишончини оқлаган ўқувчилар алоҳида тақдирланди. Шунингдек, “Энг ибратли ўқувчи”, “Энг фаол ўқувчи”, “Ижодкор ўқувчи”, “Ёш ихтирочи”, “Мактабимиз фахри”, “Спорт устаси”, “Компьютер устаси”, “Энг ораста қиз” каби номинациялар бўйича иқтидорли ва намунали ўқувчилар аниқланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбир ниҳоясига етгач, барча мактаб битирувчилари ўз қизиқиши бўйича танлаган академик-лицей ва касб-ҳунар коллежига ота-оналари билан бирга ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Маълумот учун, 2015-2016 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг 9-синфини 476 минг 616 нафар ўқувчи тамомламоқда.

“Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирларига бағишланган пресс-релиз билан қуйида танишишингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

25.05.2016 00:00:00