Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳамкор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ташкил этилган “Санъат ғунчалари” дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги халқаро танлови ўз ниҳоясига етди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур нуфузли халқаро танлов юртимизда илк маротаба ўтказилаётган бўлсада, юқори савия ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Икки ёш тоифасига кўра Германия, Япония, Азербайжон, Қозоғистон ва юртимиздан иштирок этган 164 нафар ёш истеъдодли ўғил-қизлар икки турда ўзаро беллашдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Танловнинг хорижлик иштирокчилар Ўзбекистонда мусиқа ва санъат таълими ривожида олиб борилатёган ишларни юқори баҳолаб, ўзбек ёшларининг халқаро танловлардаги муваффақияти бежиз эмаслигини такидлашди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқаро мутахассислар ва юртимизнинг таниқли бастакорлари, профессорларидан иборат ҳакамлар ҳайъати танлов якунларига кўра икки ёш тоифасида уч йўналишда ғолиб ва совриндорларни аниқлашди.

Халқаро танлов ғолиб ва совриндорларига диплом ҳамда эсдалик совғлалари тақдим этилди.

“Санъат ғунчалари” дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги I халқаро танлови ғолиблари билан танишиш.

 Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати
13.05.2016 19:06:00