Жорий йилнинг 4-9 апрель кунлари Жиззах вилоятидаги таълим муассасаларида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари,  Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган тадбирларда таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, "Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Тарғибот тадбирлари биринчи куни Жиззах шаҳри ва Арнасой, Бахмал, Дўстлик, Ғаллаорол туманларидаги 49 та умумтаълим мактабларида, "Меҳрибонлик уйи”, 18 та касб-ҳунар коллежи ва 4 та академик лицейлар, олийгоҳлар ҳамда маданият ва аҳоли дам олиш марказида юқори савияда ўтказилиб, жами 20 минг нафарга яқин ўқувчи ёшлар жалб этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида жойлардаги таълим муассасаларида юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи "Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли фотокўргазмалар, видеороликлар, ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларини фош этувчи бадиий филмлар, "Ким едигу ким бўлдик” мавзусидаги ролик намойиш этилди.


Тадбирларда истиқлол йилларида юртимизда барча соҳаларда эришилган ютуқлар,  хусусан таълим тизимида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар, ёш авлоднинг ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳолда замонавий шарт-шароитларда таълим-тарбия олишлари учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Қолаверса, тарғибот тадбирлари доирасида бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, экстремизм ва терроризм, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган видеороликлар намойиш этилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

05.04.2016 00:00:00