2015-2016 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 1-9 синф ўқувчиларига жами 454 номдаги 25 708 492 нусха дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар чоп этилиши режалаштирилган бўлиб, шуларнинг 349 номдаги 21 189 502 нусхаси қайта нашр, 105 номдаги 4 518 990 нусхаси янги нашрдаги дарсликларни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2015-2016 ўқув йили учун 1-синф ўқувчиларига чет тили дарсликлари, 2-синфларга машқ дафтарлари ҳамда 3-синфлар учун чет тили дарслик мажмуалари (дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ва уларнинг мультимедиа иловалари) ҳамда 7-синф чет тили ўқитувчилари учун методик қўлланмалар ва уларнинг мультимедиа иловалари чоп этилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари учун мазкур дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар “Ўзбекистон”, “Ўқитувчи”, “Ғафур Ғулом” нашриёт матбаа ижодий уйлари ҳамда “Шарқ” нашриёт матбаа акциядорлик компанияси ва “Янгийўл полиграф сервис” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан чоп этилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

22.07.2015 00:00:00