Бинокорлар ўқув йили бошланишига қадар 384 умумтаълим мактаби ҳудудида таъмирлаш ишларини якунлашни режалаштиришмоқда.

Қурилиш ишларининг умумий қиймати 298,6 миллиард сўмга баҳоланмоқда.


Мазкур ишлар Манзилли дастурга мувофиқ ҳамда Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғарманинг маблағлари  ҳисобига олиб борилмоқда.


384 та топширилган объектлардан 29 таси янги қурилган мактаблардир. Улар  Қорақалпоғистоннинг қишлоқ туманларида ҳамда Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жойлашади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

13.07.2015 00:00:00